Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пермдаги ҳужумни уюштирган ўсмир отишмага қандай тайёрланганини айтди

Пермдаги ҳужумни уюштирган ўсмир отишмага қандай тайёрланганини айтди

Россиядаги Перм университетига милтиқ билан ҳужум қилган 18 ёшли ўсмир ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бунга узоқ тайёрланганини ёзди.

"Бу содир бўлган воқеа террорчилик ҳужуми эмас (ҳеч бўлмаганда юридик нуқтаи назардан). Мен ҳеч қандай экстремистик ташкилотларда рўйхатдан ўтмаганман. Ҳеч кимни алдаш ниятим йўқ, буларнинг барчасини ўзим режалаштирдим.

Тергов қўмитасига осон бўлиши учун мен буларни ёзмоқдаман. Ҳозир сизларга барчаси қандай бошлангани ҳақида айтиб бераман.

Бу ҳақда анча олдиндан режа тузгандим. 10-синфдалик пайтимдан қурол сотиб олиш учун пул йиға бошладим. Ўқотар қурол ёки В1 ҳайдовчилик гувоҳномаси олишни мақсад қилгандим. Икки мақсадимдан ташқари яна портловчи қурилма ясашни ҳам режамга киритган эдим. Мерганлик қобилиятим ёмон эмаслигини икки йиллар олдин синфдошларим билан отиш машқларида қатнашганимиздаёқ сезганман.

Хуллас, қурол сотиб олиш учун шу йилнинг март ойида етарли маблағ тўпланди. 18 га тўлган куним эса тезроқ қурол учун рухсатнома олишга киришдим. Психологик тестлардан ўтиб, қурол учун рухсатномага эга бўлдим", деб ёзган Темур Бекмансуров ВКонтакте саҳифасида.

Россия тергов қўмитаси хабарига кўра, ҳозиргача отишма оқибатида ўлганлар сони саккиз киши ва яраланганлар сони 24 кишига етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг