Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Попда туманни тўлиқ электр билан таъминлайдиган ГЭС қурилмоқда (фото)

Попда туманни тўлиқ электр билан таъминлайдиган ГЭС қурилмоқда (фото)

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан жорий йилда Тошкент вилоятида «Туябўғиз» кичик ГЭСи ҳамда Наманган вилояти Учқўрғон тумани Катта Фарғона каналида кичик ГЭСлар каскади фойдаланишга топширилди.

Тошкент вилоятидаги Оҳангарон ГЭСи бир кунда 504000 квт энергия ишлаб чиқаради. 2010 йилдан қайта жиҳозланган технология асосида ишлайди. ГЭС бир кунда 126 мингта хонадонни электр энергия билан таъминлайди. 

Ҳозирда яна бир нечта ГЭСларни фойдаланишга топшириш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти Поп тумани Оҳангарон дарёсида «Қамчиқ» кичик ГЭСи  якунига етмоқда.

«Қамчиқ» кичик ГЭСининг қуввати - 26,5 МВт, ўртача йиллик электроэнергия ишлаб чиқариши – 77,9 млн.кВт.соатни ташкил этади.

Лойиха 2017 йилда бошланган бўлиб, 2020 йилнинг 1-чорагида ГЭСни ишга тушириш режалаштирилган.

Қурилиш-монтаж ишларининг умумий қиймати 234,269 млрд.сўмни ташкил этади. Қурилиш бошидан бугунги кунга қадар жами 129,38 млрд.сўм миқдордаги қурилиш-монтаж ишлари бажарилди, шу жумладан:

- 2017-2018 йилларда 81.62 млрд сўм маблағ ўзлаштирилган бўлса, 2019 йил январь-август ойларида 47,76 млрд сўм маблағ ўзлаштирилган.

Ҳозирги кунга қадар 5 100 минг долларлик асбоблар олиб келинди. Жорий йил якунига қадар ГЭС учун зарур барча асбоб-ускуналар етказиб берилиши таъминланади.

ГЭС Наманган вилоятининг Поп туманини электр энергия билан тўлиқ таъминлаши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг