Президент: Абитуриентларга янада кенг имкониятлар яратилади

Президентимиз таълим соҳасида навбатдаги ташаббусини эълон қилди. Давлат раҳбари сўзларига кўра, абитуриентлар учун жорий қилинган 5 та олийгоҳни танлаш имконияти олий таълимда катта қадам бўлди.
— Биз абитуриентларга 5 та олийгоҳни танлаш имконини бердик. Бу – олий таълимда катта сакраш, десак адолатдан бўлади. Буни янада кенгайтирамиз, — деди Президент.
Янги тартибга кўра, агар абитуриент танлаган 5 та олийгоҳдан бирортасига киролмаса, аммо тўплаган балли бошқа олийгоҳдаги тўлмаган йўналишга мос келса, у ҳолда шу олийгоҳ ректори уни контракт асосида қабул қилиши мумкин бўлади.
Президент бу жараён давлат ва хусусий олийгоҳлар ўртасида соғлом рақобат ривожига хизмат қилишини таъкидлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter