Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Профессор Маърифат Ғаниева вафот этди

Профессор Маърифат Ғаниева вафот этди

Маърифат Ғаниева

Ўзбекистонда социология ва ижтимоий иш соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олима, социология фанлари доктори, профессор Ғаниева Маърифат Ҳабибовна 74 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Профессор Маърифат Ғаниева 1947 йил 13 февралда Тошкент шаҳрида зиёли оиласида таваллуд топган.

1970 йилда ТошДУ (ЎзМУ) нинг тарих факультети фалсафа бўлимини тамомлаган. У ўз педагогик ва илмий фаолиятини ТошДУ (ЎзМУ)да ўқитувчи сифатида давом эттирди. М.Ғаниева 1971-1974 йилларда ТДПИ Фалсафа кафедрасида аспирант, 1975 йил май ойида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди. Шу йили унга ОАК томонидан фалсафа фанлари номзоди илмий даражаси берилди. 1974-1994 йилларда – ТошДУ ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, кафедра мудири лавозимларида ишлади. 1981 йилда Буюк Британия Оксфорд университети St Antonys коллежи тадқиқотчиси, 1994-1995 йилларда – Россиянинг «Останкино» телекомпаниясининг Ўзбекистондаги мухбири лавозимида ишлади.

Олиманинг «Социология», «Маданият социологияси», «Ижтимоий иш назарияси», «Ижтимоий иш тарихи», «Ижтимоий ишнинг ҳуқуқий асослари», «Этносоциология», «Оилалар билан ижтимоий иш» каби ўнлаб дарслик ва ўқув қўлланмалари ўзбек ва рус тилларида чоп этилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг