Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин ва Эрдўғоннинг қачон учрашиши маълум бўлди

Путин ва Эрдўғоннинг қачон учрашиши маълум бўлди

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг учрашуви Теҳронда, сентябрдаги Россия, Туркия ва Эрон саммитида бўлиб ўтади. Учрашув ўтказилиши ҳақида Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

Унинг сўзларига кўра, аввалроқ Истамбулда бўлиши айтилган Россия, Туркия, Германия ва Франция раҳбарлари саммити бекор қилинган. Бу маълумотни Туркия президенти маъмурияти ва мамлакат ТИВда ҳам тасдиқлашган.

Истамбулда Россия, Туркия, Германия ва Франция раҳбарлари саммити бўлиб ўтиши ҳақида Эрдўғон ўзининг июль ойидаги интервьюсида айтган эди. У саммитнинг 7 сентябрда бўлиб ўтишини ҳам маълум қилган эди. Эндиликда Песковнинг сўзларига кўра, Россия, Эрон ва Туркия саммити айнан шу санада бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг