Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси тоифаларга болаларини боғчага жойлашда имтиёз берилади?

Қайси тоифаларга болаларини боғчага жойлашда имтиёз берилади?

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали боаларини боғчага жойлашда имтиёз бериладиган тоифаларни эслатиб ўтди. 

Унга кўра, қуйидаги шахсларга болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади:

- ногирон бўлган шахсларнинг болалари;

- уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;

 -ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;

- талабалар ва педагогларнинг болалари;

 -етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

- бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;

- акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар.

Бунда мазкур рўйхатдаги болаларга боғчада бўш ўринлар мавжуд бўлганда биринчи навбатда йўлланма берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг