Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистондан олиб ўтилган кучли таъсир қилувчи дорилар тўхтатиб қолинди

Қирғизистондан олиб ўтилган кучли таъсир қилувчи дорилар тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Фарғона вилоятида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида ҳаракатланаётган «Gentra» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, мазкур шаҳарда истиқомат қилувчи, 1994 йилда туғилган шахсга тегишли Қирғиз Республикасидан контрабанда қилинган 2 797 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг