Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизлар сенсация кўрсатишига бир баҳя қолди

Қирғизлар сенсация кўрсатишига бир баҳя қолди

Фото: «the-afc.com»

Бир неча дақиқа аввал Осиё Кубогининг «С» гуруҳида Хитой ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда ён қўшниларимиз мусобақада қайд этилаётган шов-шувли натижаларни давом эттиришига бир баҳя қолди.

Учрашувнинг 42-дақиқасида Қирғизистон термаси футболчиси кучли зарба билан узоқ масофадан хитойликлар дарвозасига тўп киритди.

Иккинчи бўлимда қирғизлар дарвозабони қўпол хатога йўл қўйиб, тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Баҳс охирларида эса хитойлик ҳужумчи жамоасининг ғалаба голини киритди.

С гуруҳи, 1-тур

Хитой – Қирғизистон 2:1

Голлар: Матяш (50 автогол), Ю Дабао (76) – Исроилов (42)

Ушбу гуруҳнинг иккинчи баҳсида Жанубий Корея ва Филиппин ўйнайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг