Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЎзМУ ректори Қозонда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

ЎзМУ ректори Қозонда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди

Фото: ЎзМУ

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов Россия Федерациясининг Қозон Федерал Университетига ташриф буюрди.

Ҳамкорлик алоқалари, профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашинуви, ёш ўқитувчиларнинг малака ошириши борасида қатор масалалар муҳокама қилинган мазкур ташриф доирасида Мараҳимов бугунги кунда Қозон Федерал Университетида тиббиёт ва иқтисод йўналишида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан учрашди. 

Суҳбат давомида ҚФУ ректори Ильшат Гафуров Ўзбекистондан келган талабалар хорижий давлатлар талабалари ичида энг тиришқоқ, изланувчан, билимга чанқоқ эканлигини таъкидлади. Уларни ўз соҳаларида етук мутахассис бўлишларига ишонч билдирди.

Мараҳимов суҳбат якунида ўқишни тамомлаган ҳар бир ёш ЎзМУга, албатта қайтиши ва университет уларни иш билан таъминлашини таъкидлади.

Бугунги кунда ҚФУда 7500 нафар хорижий давлат фуқаролари таҳсил олади. Улардан 1500 нафари ўзбекистонлик талабалар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг