Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рулда телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жарима оширилди

Рулда телефондан фойдаланган ҳайдовчиларга жарима оширилди

Фото: «Ҳуқуқий ахборот»

2018 йил 22 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Унга мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (илгари икки баравар).

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (илгари уч баравар) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг