Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда газ корхонасининг компьютери 3,6 миллион сўмга «адашди»

Самарқандда газ корхонасининг компьютери 3,6 миллион сўмга «адашди»

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ишонч телефонига (10-91) Самарқанд шаҳрида истиқомат қилувчи яшовчи О.Норқулов қўнғироқ қилган.

Мурожаатда айтишича, унинг хонадонида ўрнатилган газ ҳисоблагич билан туман газ таъминоти корхонаси компьютер базасидаги ҳисоб-китоб ўртасида осмон билан ерча фарқ бор. Унинг қўлидаги ҳужжатлар газдан қарздорлик умуман йўқ, аксинча, олдиндан тўлов борлигини айтса, «газчи»нинг компьютери тескариси — фуқаро катта миқдорда қарз эканини кўрсатяпти.

Ушбу масала бўйича Самарқанд шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ўрганиш олиб борди. Маълум бўлишича, 6 киши истиқомат қилувчи хонадонда бир нечта печ, битта титан ва битта газ қозони умумий тармоққа уланган. Истеъмолчи О.Норқуловнинг табиий газ учун амалга оширган тўловлари ҳисоблаб чиқилганда, аслида газ таъминоти корхонаси фуқародан қарз экани маълум бўлди.

Шундан сўнг ўрганишлар бўйича далолатнома тузилди. Бошқача айтганда, «комьютернинг хатоси тўғриланди» ва муаммо истеъмолчининг фойдасига 3,6 миллион сўм ҳал этилиши билан якун топди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг