Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев АКТ-мактаб биноси қурилиши билан танишди

Шавкат Мирзиёев АКТ-мактаб биноси қурилиши билан танишди

Фото: Президент Матбуот хизмати

Президентимизнинг 2017 йил 14 сентябрдаги қарорига мувофиқ Тошкентда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилган эди.


Мавзу доирасида: Инҳанигина эмас, Оксфордни ҳам кўзлашяпти


Мазкур мактаб ўқувчилари давлат умумий ўрта таълим стандартлари асосида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда математика, физика, информатика ва чет тили фанларини чуқур ўзлаштиришади. Мактаб низомига кўра, таълим ўзбек тилида олиб борилади.

Давлатимиз раҳбари мактабнинг янги биноси қурилиши ишлари билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент Матбуот хизмати
Фото: Президент Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва ўқувчилар учун замонавий шароитлар яратиш, истеъдодли ёшларни излаб топиш ва уларни изчил қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг