Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ШҲТ Самарқанд саммити санаси маълум бўлди

ШҲТ Самарқанд саммити санаси маълум бўлди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Бугун, 16 май куни Ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Ўзбекистонга ташриф билан келган ШҲТ Бош котиби Чжан Мин билан учрашувда саммит масалалари кўриб чиқилган.

Учрашувда:

  • Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш;
  • жорий йилнинг май-сентябр ойларига мўлжалланган юқори даражадаги учрашувлар;
  • 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисига тайёргарлик кўриш;
  • ШҲТ фаолиятини янада ривожлантириш, унинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш;
  • бўлажак саммит доирасида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатларни келишиш жараёнини тезлаштириш каби масалалар муҳокама қилинган.

Шунингдек, музокараларда халқаро ва минтақавий кун тартибининг айрим масалалари, жумладан, Афғонистондаги мавжуд вазият ҳам кўриб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг