Сиз нимадан қўрқасиз?
Сиз нимадан қўрқасиз? Хавф-хатар деганда хаёлингизга биринчи навбатда нималар келади? Эҳтимол бу қандайдир фавқулодда ҳолатдир?
Цюрих университети психологлари бугунги кунда одамлар қандай хавф-хатарларга дуч келаётганини аниқлашга қарор қилишди. Бунинг учун 4 мингдан ортиқ киши ўртасида сўров ўтказилди. Иштирокчилардан танлов қилишлари шарт бўлган муҳим хавфли вазиятни эслаш ва тасвирлаш сўралди.
Албатта, Швейцария — дунёнинг энг тараққий этган мамлакатларидан бири, сўровнома натижалари ҳам аксарият минтақалардагидан фарқ қилиши мумкин, шунга қарамасдан, қайсидир маънода замондошларимизнинг фобиялари ҳақида тасаввур беради.
Демак, сўровда қатнашганлар учун «биринчи рақамли» хатар «Янги ишга ўтиш» бўлди. Ундан кейинги ўринларда: «Аввалдан режалаштирмасдан туриб эски ишдан кетиш», «Пулларни сарфлаш», «Машина ҳайдаш», «Ўзини ўзи банд қилиш/ўз бизнесини очиш» кабилар.
Фобиялар рўйхатининг давомида уй сотиб олиш, жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказиш, турмуш қуриш, фарзандли бўлиш, эмланиш, чет элга кўчиб кетиш, саёҳат қилиш каби вариантларни кўриш мумкин.
Қизиғи, парашютда сакрашдек экстремал спорт тури хатарлар рўйхатининг жуда охирида, ҳатто «ҳақиқатни сўзлаш» ва «янги технологиялардан фойдаланиш»дан ҳам пастда жойлашган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter