Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультети ташкил этилади

ТАТУ таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультети ташкил этилади

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қарорга мувофиқ, 2019-2020 ўқув йилидан Тошкент ахборот технологиялари университетида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультети очилади.

Факультетнинг асосий вазифаси республика иқтисодиётининг реал сектори тармоқлари учун ахборот технологияларини дастурий таъминлаш, мобил тизимларни дастурлаш, сунъий интеллект соҳалари бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш ҳисобланади.

Факультетда талабалар тўлов-контракт асосида рус тилида ўқитилади.

Факультет битирувчиларига икки томонлама тан олинадиган ҳамда Беларусь давлат информатика ва радиоэлектроника университети дипломлари берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг