Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тўқаев Хитой таҳдиди бўйича саволга жавоб қайтарди

Тўқаев Хитой таҳдиди бўйича саволга жавоб қайтарди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитойни мамлакат таҳдид деб ҳисобламаслигини айтди. Бу ҳақда у Хитой марказий телевидениесига берган интервюсида маълум қилган.

«Мен бу фикрга қўшилмайман. Биз бу консепцияни қўллаб-қувватламаймиз», — деди Тўқаев Хитой хавфи бўйича саволга жавоб бераркан.

Унинг қўшимча қилишича, Қозоғистон Хитой Халқ Республикаси (ХХР) яхши дўст эканига ишонч билдиради.

Тўқаев «Хитой Қозоғистон халқига ҳеч қачон ёмонлик қилмаганини» қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон президенти 17 май куни давлат ташрифи билан Хитойга келиши ва Хитой раҳбари Си Цзинпин билан музокаралар ўтказиши маълум бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг