Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент юридик коллежи собиқ директорининг суди бошланди

Тошкент юридик коллежи собиқ директорининг суди бошланди

Фото: ЎзА

Бугун, 16 март куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида Тошкент юридик коллежи собиқ директори Н.Темированинг жиноят ишига оид суд жараёни бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам бу воқеага эътибор қаратиб, коллеж собиқ директори Темирова ушбу ҳолатга йўл қўйгани ҳамда жуда кўп миқдорда коллеж маблағларини ўзлаштириш, мансабини суиистеъмол қилиш каби жиноятларни содир этгани учун бугун қонун олдида жавоб беряпти, деб қайд этган.

Содир бўлган мудҳиш воқеадан кейин Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан мазкур коллежда текшириш ўтказди. Натижада бу ўқув масканида бошқа жиноятлар содир бўлаётгани ҳам аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган эди.

Мазкур жиноят ишига алоқадор бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланаётган Н.Темировага нисбатан 2017 йил 25 ноябрь куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент юридик коллежи ўқувчилари дарс вақтида коллеж ҳовлисида ўзаро жанжаллашиб, пичоқбозлик қилиши оқибатида уларнинг бири вафот этган, бири эса оғир тан жароҳати олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг