Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент аграр университетида Германия университетлари филиали очилмоқда

Тошкент аграр университетида Германия университетлари филиали очилмоқда

Жорий йилнинг 21-28 июнь кунлари Тошкент давлат аграр университети ректори Б.Сулаймонов бошчилигидаги делегация Германия Федератив Республикасига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад — Германия Федератив Республикасининг аграр соҳадаги олий таълим муассалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва уларнинг тажрибасини Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида жорий этишдан иборат.

Делегация 21-25 июнь кунлари Вайнштефан Триездорф университетида бўлди.

Маълумот учун, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари Вайнштефан Триездорф университети билан 2005 йилда ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Ушбу ҳамкорлик доирасида ҳозирги кунда ТошДАУ ва филиалларининг 30 нафар битирувчи талабалари Вайнштефан Триездорф университетининг «Аграр менеджмент» халқаро магистратура дастури бўйича таҳсил олмоқда. 2005-2018 йиллар давомида ТошДАУ ва филиалларидан 100 нафардан зиёд бакалавр талабалари Вайнштефан Триездорф университетининг тажриба хўжаликларида 6 ойлик ишлаб чиқариш амалиётларини ўташди.

Делегация ташрифи давомида университетларнинг ўқув режалари, талабаларнинг амалиётини ташкил этиш механизми, ўқитувчиларнинг ўқув юкламаси, битирувчиларни иш билан таъминлаш тизими тўғрисида маълумотларга эга бўлди.

Шунингдек, делегация 24 июнь куни Вайнштефан Триездорф университетининг «Аграр менеджмент» халқаро магистратура дастури доирасида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар билан ҳам учрашди. Учрашув давомида уларга ҳозирги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўзлаб бердилар. Уларга халқаро магистратурани якунлаганларидан сўнг Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида мутахассислик кафедраларида иш ўринлари кафолатланганлигини ҳамда бундай тажрибали кадрлар Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун керак эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Тасдиқланган режа асосида делегация Лейбниц университетининг ИАМО институтига 26-28 июнь кунлари ташриф буюрди. Ташриф давомида делегация ИАМО институти директори Томас Глаубен билан учрашди ҳамда икки томонлама илмий-академик фаолиятни кенгайтириш бўйича келишиб олинди ва англашув меморандумни имзолади.

Ташриф давомида эришилган Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари талабаларининг 6 ойлик ишлаб чиқариш амалиётларини Вайнштефан Триездорф университетида ўтказиш, университет ва унинг филиаллари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва стажировкасини Вайнштефан Триездорф университетида ўташини ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Шунингдек, Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари битирувчи талабаларини Вайнштефан Триездорф университетининг халқаро «Қишлоқ хўжалиги менежменти» магистратура дастурига ўқишга юбориш режалаштирилди.

Бундан ташқари, «Қишлоқ хўжалиги менежменти» халқаро магистратура дастурини Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиалларида жорий этиш, халқаро аккредитациядан ўтказиш ва икки томонлама диплом беришни ташкил қилиш бўйича келишилди, Тошкент давлат аграр университетида ИАМО институтининг «Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти» кафедраси филиали 2018 йил октябр ойида очилиши режалаштирилди. Кафедрада 3 та докторант ва 2 та магистрант учун Германиянинг «Фолькцваген» фонди томонидан 3 йил давомида стипендия ажратилишига эришилди.

Шу билан бирга, ташриф давомида Вайнштефан Триездорф университети ҳамкорлари, Комбоджия қишлоқ хўжалиги университети, Словениянинг Новый Пазар университети, Тожикистон Миллий қишлоқ хўжалиги университети, Азарбайжон давлат аграр университети, Украинанинг Суми давлат аграр университетлари ва ИАМО университети билан, жами 6 та «Англашув меморандумлар» ҳамда Вайнштефан-Триездорф университети билан ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг