Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ота ва бола яширин “дорихона бизнеси”ни бошқаргани аниқланди

Тошкентда ота ва бола яширин “дорихона бизнеси”ни бошқаргани аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахслар фаолияти тўхтатилди.

Тошкентда яшовчи 1969 ва 1997 йилда туғилган ота-бола яширин омбор ташкил қилган ва у ерда дори воситалари сақлаб, дорихоналарга тарқатган.

Тадбирда 87 турдаги, жами 133 374 дона дори воситалари аниқланди (асосан Туркия ва Ҳиндистон ишлаб чиқарган “Дюспаталин”, “Новомикс”, “Гальвус МЕТ”), умумий қиймати 3 млрд сўмдан ортиқ. Шунингдек, 50 минг АҚШ доллари, 10,6 млн сўм ва 150 та банк картаси ҳам топилди.

Ҳозирда дори воситалари намунаси экспертизадан ўтказиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилган ва терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг