Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ucell»да анъанавий «Донорлар куни» ўтказилди (видео)

«COSCOM» МЧЖда (Ucell савдо белгиси) анъанавий «Донорлар куни» хайрия акцияси ўтказилди.

Компаниянинг ҳар бир ходими қон қуйиш ҳар йили оғир касалликларга чалинган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишини ва узайтиришини англайдилар. Шу сабабдан ҳам кўп йиллардан буён бутун жамоа ушбу ҳаракатни қўллаб-қувватлаб келади.

Охирги беш йил ичида бир неча юзга яқин Ucell ходимлари қон донорига айланишди.

«Ҳар йили компания «Донорлар куни»ни ўтказади ва унда ходимлар фаол иштирок этадилар. Республика қон қуйиш марказининг мобил гуруҳи офисимизга келади. Биз тадбир ўтказиладиган жойни тайёрлаймиз ва қон топшириш истагида бўлган ходимлар рўйхатини тузиб, ҳамма учун бир қути ширинликлар тайёрлаб қўямиз. Марказ ходимлари гуруҳи экспертиза ва экспресс-тест ўтказади. Улар асосида ходимга қон топширишга рухсат бор/йўқлиги аниқланади. Муваффақиятли иштирокчилар қон донорига айланишади.

Биз ҳар йили ихтиёрий ва беминнат тарзда инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган қонни топшираётган Компания ходимларига чуқур миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейди Ucell меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими шифокори Барно Йўлдошева.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг