Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Учтепа туманидаги портлашда икки киши қурбон бўлгани маълум қилинди

Учтепа туманидаги портлашда икки киши қурбон бўлгани маълум қилинди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 14 март куни соат 11:40ларда Тошкент шаҳри, Учтепа тумани «Чўпон ота» МФЙ ҳудудида жойлашган «Аксава» МЧЖга қарашли икки қаватли автомобилларга хизмат кўрсатиш шохобчаси 2 та боксининг деразаси, деворлари қисман қулаш содир бўлгани ва бунга кислород ёки газ баллонининг портлаши сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги маълум қилинганди.

ФВВнинг дастлабки маълумотига кўра, портлаш оқибатида, 1 нафар фуқаро воқеа жойида ва яна бири касалхонада вафот этган. Шунингдек, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохоналарга ётқизилган.

Айни вақтда ҳодиса содир бўлган жойда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг