Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Умид Аҳмаджонов хорижлик мураббий билан шартнома имзолаш учун Дубайга учиб кетди

Умид Аҳмаджонов хорижлик мураббий билан шартнома имзолаш учун Дубайга учиб кетди

Фото: ЎФА расмий сайти

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва мамлакат футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун эрта тонгда янги бош мураббий билан бошланган музокараларни ниҳоясига етказиш учун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига жўнаб кетди.

Маълум қилинганидек, Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи хорижлик кучли мутахассис, жаҳон футболидаги топ мураббий бўлади. Айни пайтда у ўз терма жамоасини Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига тайёрламоқда. Биласиз, хар бир мураббий шартномаси тугашига 6 ой қолганида янги таклифларни кўриб чиқишга ва музокаралар ўтказишга ҳақли. Шу сабабдан ҳам, янги бош мураббий билан терма жамоамиз масаласида якуний келишувга эришилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ терма жамоани португалиялик мураббий Карлуш Кейруш бошқариши мумкинлигини хабар қилган эдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг