Uzbekistan Expo 2026: Тошкентда 30 дан ортиқ глобал стартап ўз ечимларини намойиш қилди
Тошкентдаги Туркистон концерт залида IT Park Uzbekistan, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Plug and Play Tech Center ҳамкорлигида “Uzbekistan Expo 2026” тадбири бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё, Европа ва бошқа минтақалардан келган 30 дан ортиқ стартап, инвестор ва халқаро экспертлар иштирок этди.
Экспонинг асосий қисми Plug and Play акселерация дастурининг 5 ва 6-батч стартапларига бағишланди. Иштирокчилар сунъий интеллект, финтех, киберхавфсизлик, healthtech, edtech, gaming ва digital platformalar соҳасидаги инновацион ечимларини тақдим қилди.
Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси вакиллари ҳамда халқаро инвесторлар қатнашди. Улар Ўзбекистонда стартап экотизими жадал ривожланаётганини ва мамлакат минтақавий инновацион хабга айланаётганини таъкидлади.
5-батч стартаплари орасида AI асосида кредит баҳолаш платформаси MoliyAI, маркетинг автоматизацияси хизмати Minora AI ва рақамли реклама платформаси Smartcast катта қизиқиш уйғотди.
6-батч доирасида эса gaming, fashion tech ва AI контент йўналишидаги лойиҳалар тақдим этилди. Улар орасида Insomnia Digital, AIWardrobe, Kiddo ва Verba каби стартаплар иштирок этди.
Тадбир якунида инвесторлар ва стартап асосчилари ўртасида янги ҳамкорликлар бўйича музокаралар ўтказилди. “Uzbekistan Expo 2026” Ўзбекистоннинг халқаро стартап майдонидаги ўрнини янада мустаҳкамлаган муҳим инновацион платформа сифатида эътироф этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter