Вячеслав Пак: «Иш берувчига ҳалол ишлаш ва тўлиқ солиқ тўлаш фойдасиз бўлмаслиги керак»
Бугун, 29 март куни пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ» МККда 2018—2020-йилларга мўлжалланган солиқ ислоҳоти концепциясининг очиқ муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда қатнашган эксперт, Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Вячеслав Пак қуйидаги фикрларни билдирди:
— Иш берувчи, яъни тадбиркор учун ҳалол ишлаш ва компанияси ҳамда ходимлари учун солиқларни тўлиқ тўлаш бефойда бўлмаслиги лозим. Шундай тизимни яратишимиз керакки, иш берувчига ходимлар сонини ҳам, уларнинг реал маошларини ҳам яширишдан манфаат бўлмасин. Қолаверса, ҳозирги кунда юқори ҚҚС туфайли миллий маҳсулотларимиз қўшни давлатлар ишлаб чиқарган маҳсулотлар олдида рақобатбардош бўлмай қолаяпти. Бу масала юзасидан ҳам жиддий ишлашимиз керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter