Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хитой компанияси Самарқандда қоғоз заводини қуради

Хитой компанияси Самарқандда қоғоз заводини қуради

Хитойнинг «Hanrun Paper» компанияси Самарқанд вилоятида йирик саноат лойиҳасини амалга ошириш учун 500 млн АҚШ доллари сармоя киритишга тайёрлигини билдирди.

Компания мутасаддилари Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев билан бўлиб ўтган учрашувда мазкур инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадини маълум қилган.

Лойиҳа саноат маҳсулотларини қадоқлаш учун картон ва офис қоғозини ишлаб чиқариш учун замонавий ишлаб чиқариш мажмуасини қуришни кўзда тутади. Лойиҳа беш босқичда амлга оширилади. Бунинг учун 50 гектардан ортиқ ер участкаси керак бўлади. Ургут ЭИЗ ҳудудида жойлашган ер участкаси ҳозирда завод учун потенциал жой сифатида кўриб чиқилмоқда.   

Завод Марказий Осиёда ягона бўлиши, лойиҳа доирасида тахминан 3 мингта янги иш ўринлари яратилиши айтилди. Давлат бюджети ҳисобига эса йилига 50-60 млн АҚШ доллари солиқ тушумлари тушиши кутиляпти.

Вилоят ҳокими лойиҳани амалга ошириш ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий рвожлантириш мақсадларига мос келишини таъкидлади. Шунингдек, инвесторларга ҳокимлик томонидан қонун доирасида кўмак кўрсатилишини билдирди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг