Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Хизмат сафари давомидаги «саргузашт»ларингизни юборишди» — «Ўзбекчорванасл» раҳбари маст ҳолда тўполон кўтаргани учун ишдан олинди

«Хизмат сафари давомидаги «саргузашт»ларингизни юборишди» — «Ўзбекчорванасл» раҳбари маст ҳолда тўполон кўтаргани учун ишдан олинди

Фото: Видеодан лавҳа

Хизмат сафари пайтида меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари учун «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори Бахтиёр Отамуродов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 27 сентабр куни президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишда маълум қилинди.

Гап нимада? Сентабр ойи бошида тармоқларда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – «Ўзбекчорванасл» агентлиги бош директори Бахтиёр Отамуродов деб айтилган шахс Наманган вилоятидаги меҳмонхоналарнинг бирида маст ҳолда тўполон кўтаргани акс этган видео тарқалган эди.

Йиғилишда президент Админстрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори Бахтиёр Отамуродовни хизмат сафари вақтида қилган номақбул ҳатти-ҳаракатлари учун танқид қилган

«Бутун дунё билди, десак ҳам адашмаймиз. Менга сизнинг Наманган вилоятида хизмат сафари давомидаги «саргузашт»ларингизни телеграм орқали юборишди. Майли, ҳозир ҳамманинг олдида айтмайман. Нималар қилганингизни ҳамма кўрди. Бу мутлақо давлат органи, яна бу республика органининг раҳбарининг ҳатти-ҳаракатига, даражасига ва лавозимига тўғри келмайдиган ҳолат. Давлат тизимини сиз шарманда қилиб, обрўсизлантирдингиз. Ҳаммани олдида туриш муносибми сизга? Банкда қанча-қанча ишлагансиз. Ҳурматли презиеднтимиз қарорлари билан бугун сиз ҳам лавозимингиздан бўшатиласиз», – деган Админстрацияси раҳбари.

Ишдан олинган Бахтиёр Отамурадовдан залдан чиқиб кетиши ва гувоҳномани топшириш буюрилган.

Маълумот учун, Бахтиёр Отамуродов 2020 йилнинг ноябр ойида «Ўзбекчорванасл» агентлиги раҳбар этиб тайинлаган, у бунга қадар «Халқ банки» бошқаруви раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг