Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавируснинг янги штамми тез юқади ва оғир кечади

Коронавируснинг янги штамми тез юқади ва оғир кечади

АОКАда «Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, вакцинация жараёнларига тайёргарлик» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилгани ҳақида хабар бергандик.

Унда ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лианн Куппенс янги штамм ҳақида тўхталди:

«COVID-19 нинг янги штамми олдингиларига нисбатан тез юқувчан бўлиб, касаллик оғир кечиши билан ажралиб туради. Шу боис биз Марказий Осиёда ушбу касаллик хуружи назоратдан чиқиб кетмаслиги учун ҳаракат қилишимиз керак.

Ўзбекистон ҳукумати шу пайтга қадар коронавирус билан самарали курашиб келмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан натижадор тадбирлар амалга ошириляпти.

Шу боис карантин чораларини кучайтириш талаб этилади. Энг асосийси — ниқоб тақиш, гигиена қоидаларига риоя қилиш ҳамда ижтимоий масофа сақлашдир», — деди у.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг