Бугун баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади
Бугун кундузи баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3–8° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечқурун қорга айланиши мумкин. Шамол 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6–8° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2–7° илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter