Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зилзила қурбонлари мингга яқинлашди — ОАВ

Зилзила қурбонлари мингга яқинлашди — ОАВ

Афғонистоннинг иккита вилоятида содир бўлган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони минг нафарга яқинлашган. Бу ҳақда Aamaj News хабар тарқатган.

«Пахтика ва Хост вилоятларидаги зилзила қурбонлари сони 920 кишига етган, 610 киши жароҳатланган», дейилади расмий хабарда.

«Толибон» бошқарувидаги Афғонистон ҳукумати ер қимирлашига оид шошилинч йиғилиш ўтказган. Унда зилзиладан жабр кўрганларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилган.

Шунингдек, икки вилоят ҳудудига тез тиббий ёрдам, озиқ-овқат, кийим-кечак ва жабр кўрган оилаларга маблағ юбориш масаласи ҳам кўтарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг