Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Комилов ва Лавров Афғонистон ва «Толибон» масаласини муҳокама қилдилар

Комилов ва Лавров Афғонистон ва «Толибон» масаласини муҳокама қилдилар

Бугун, 17 март куни мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар амалиёти доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбат қилди.

ТИВ ахборот хизматининг хабарига кўра, 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияга доир масалалар суҳбатнинг асосий мавзуси бўлди.

Вазирлар томонидан Тошкент форумига тайёргарлик жараёни, мазмуний қисми, унинг якуний ҳужжати лойиҳаси ва Афғонистон муаммосини сиёсий ҳал қилиш чораларини топиш масаласи бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Афғонистон марказий ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бошлаш лозимлиги бўйича умумий фикр изҳор этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг