Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев нима учун Ботир Парпиев ишдан олинганига изоҳ берди

Шавкат Мирзиёев нима учун Ботир Парпиев ишдан олинганига изоҳ берди

Фото: «Qalampir.uz»

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Хабарда қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев йиғилишда нима учун Ботир Парпиев ишдан олинганига изоҳ берган:

— Экспортни қилмаган одам эртага биз билан ишлай олмайди. Бу ўша раҳбар ҳозирги шароитга муносиб эмаслигидан далолат беради. 1 доллар экспорт қилмаган раҳбар боши билан жавоб беради. Об-ҳаво шароити оғир бўлишини ҳам йил бошида айтиб, тегишли топшириқлар берганмиз. Импорт қандай давом этаётган бўлса, шундай давом этмоқда. Прокуратура менга ҳеч кимни жавобгарликка тортиш бўйича таклиф бергани йўқ. Яна бир муҳим масала — маҳаллий бюджетга тушум ҳажми. Давлат солиқ қўмитаси раҳбари (Ботир Парпиев назарда тутилмоқда — «Xabar.uz».)ни алмаштирганим бежиз эмас, сабаби бизда солиқ тизими йўқ. Ҳали иш кўп.

Солиқда ҳам кўп ўйинлар бўлгани, раҳбарияти қандай ишлар билан шуғулланганидан ҳайрон қолдим. Ҳали уни ҳам халқимизга етказамиз. Ана шуларнинг ҳисобга олиб, энди тегишли масъул ходимлар ҳар куни экспорт-импортдан ташқари, тушум билан икки соатдан шуғулланмаса, тушумда тартиб бўлмайди. Солиқчининг савияси йўқ, десак бу ҳам адолатдан бўлади. Шунинг учун бугун топшириқ бердим, тегишли қарор тайёрланади, ҳаммасини нолдан бошлаш керак - солиқ тизимидаги Академияни ҳам, бошқасини ҳам. Қуйи поғонадаги солиқчилар нима қилиш керак, қандай ишлаш кераклигини билмайди. 70 фоизи коррупция билан боғлиқ, мана шуни ҳамма билиши керак, — деб айтган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Б.Парпиев жорий йилнинг 11 май куни Давлат солиқ қўмитаси раислигидан олинганди. 19 май куни эса у Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясининг раҳбарлигидан ҳам озод этилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Андижондаги селектор йиғилишида вилоятнинг ярмини хусусийлаштириб олган одам ҳаммасини қайтаради, деб айтгани, шундан сўнг Давлат солиқ қўмитасининг собиқ раисининг соғлиғи ёмонлашиб, давлат стационарига тушиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, Ботир Парпиевга алоқадор мансабдор шахслар бирин-кетин ишдан олингани ҳақида аввалроқ маълум қилган эдик

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг