Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги 2018 йилнинг мартида очилиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги 2018 йилнинг мартида очилиши кутилмоқда

Санкт-Петербург.

Фото: «1x.com»

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги 2018 йил мартида очилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Санкт-Петербургдаги вакилига асосланиб «РИА Новости» хабар берди.

«Бизда яна бир консуллик пайдо бўлади — бу Ўзбекистон консуллиги… Умид қиламанки, у март ойида консул экзекватура олиши билан очилади», — деб айтган манба. Экзекватура хорижий давлат консули ўз вазифаларини бажариши учун РФ Ташқи ишлар вазирлигининг розилик бериши демакдир.

«РИА Новости»нинг аниқлаштиришича, Ўзбекистон консуллиги ходимлари аллақачон Петербургга келишган. Шаҳарда Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этиши боис ушбу давлат Бош консуллиги «энг талабгир» консулликлардан бўлиши тахмин қилинаётир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг