Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро конференция иштирокчилари Тошкентга етиб келмоқда

Халқаро конференция иштирокчилари Тошкентга етиб келмоқда

Бугун, 26 март куни Тошкент шаҳрида ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги Афғонистон бўйича халқаро конференция бошланди.

Туркманистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев бошчилигидаги делегация мазкур конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Туркманистон делегациясини Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.

Шунингдек, Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов бошчилигидаги делегацияни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди.

БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили Тадамити Ямамотони эса Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикасининг расмий шахслари кутиб олди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилаётган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг асосий тадбирлари 27 мартга мўлжалланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг