Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг рамзий терма жамоасидан жой олди

Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг рамзий терма жамоасидан жой олди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2025 йил учун ОФК (AFC) рамзий терма жамоасини эълон қилди. 

Ушбу рўйхатдан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам жой олди. 

2025 йил Ҳусанов учун ниҳоятда муваффақиятли бўлди. Ўтган йили у «Ланс»дан «Манчестер Сити»га кўчиб ўтди ва Англия Премьер-лигасида тўп сурган илк ўзбек футболчиси сифатида тарихга кирди. Июн ойида эса миллий терма жамоа билан бирга Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин «Goalpost» нашри Абдуқодир Ҳусановни 2025 йилнинг Осиёдаги энг яхши ёш футболчиси деб топган эди. 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг