Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон тарихда илк бор ФИФА Series мусобақасига мезбонлик қилади

Ўзбекистон тарихда илк бор ФИФА Series мусобақасига мезбонлик қилади

Фото: ЎФА.

Тарихда илк бор Ўзбекистон мезбонлик қиладиган ФИФА Series турнирининг барча иштирокчилари маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФА хабар берди

ФИФА томонидан ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган ФИФА Series халқаро футбол мусобақаси доирасида турли конфедерацияларга мансуб миллий терма жамоалар ўртасида халқаро ўртоқлик учрашувлари ташкил этилади.

Мусобақа мини-турнирлар шаклида ўтказилиб, ҳар бир мини-турнирда тўрт жамоа иштирок этади ҳамда беллашувлар битта марказлашган мезбон давлатда бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ташаббуси билан Марказий Осиёда илк бор бўлиб ўтадиган мазкур турнир иштирокчилари расман эълон қилинди. Унга кўра, мезбон Ўзбекистондан ташқари мусобақада Габон, Тринидад ва Тобаго ҳамда Венесуэла миллий терма жамоалари иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг