Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Uzbek Tigers» Бутунжаҳон бокс сериясидан чиқариб юборилди

«Uzbek Tigers» Бутунжаҳон бокс сериясидан чиқариб юборилди

Фото: «UzReport.news»

«Uzbek Tigers» учун Бутунжаҳон бокс серияси жорий мавсумдаги баҳслари якунланди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайтига таяниб, «Халқ сўзи online» хабар тарқатди.

Бунга турнир форматига ўзгартириш киритилгани сабаб бўлди. Унга кўра, ярим финал беллашувларида фақат ўз гуруҳларида биринчи ўринни олган жамоалар иштирок эта олади. «Uzbek Tigers» жамоаси бокс бўйича Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)нинг саккизинчи мавсуми гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаганди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, мусобақанинг «British Lionhearts» (Буюк Британия) — «Astana Arlans» (Қозоғистон) ҳамда «France Fighting Roosters» (Франция) — «Domadores de Cuba» (Куба) жамоалари ярим финал босқичида кураш олиб борадилар.

Ярим финалнинг дастлабки жанглар 18-19 май, жавоб беллашувлари эса 25-26 май кунлари ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг