Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Саккиз боксчимиздан етти нафари финалда

Саккиз боксчимиздан етти нафари финалда

Фото: «Uza.uz»

Францияда бокс бўйича ўтказилаётган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этмоқда, деб хабар берди «ЎзА».

Дунёнинг 24 давлатидан келган 150 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари баҳслашаётган мусобақада саккиз нафар боксчи юртимиз шарафини ҳимоя қилаяпти.

Турнирда  Абдулхай Шорахматов, Шукур Раҳимов, Алиёр Норалиев, Фазлиддин Мелибоев, Одилжон Аслонов, Мадиёр Саидраҳимов, Сардор Ёрмуҳаммедов ўз вазн тоифаларида финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, фақатгина вазни 91 килограммдан оғир бўлган Улуғбек Мубинов  ярим финалда мағлуб бўлди.

«А» синфига мансуб бўлган турнирда бугун финал учрашувлари ўтказилади. Мазкур мусобақада Осиё қитъасидан мазкур мусобақада фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг