Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

СамДУда масофавий ўқитиш тизими йўлга қўйилади

СамДУда масофавий ўқитиш тизими йўлга қўйилади

Фото: «upl.uz»

Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан 2018-2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурда, хусусан университетда масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилган.

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Самарқанд давлат университети кадрлар буюртмачиларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда, бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларининг умумкасбий фанлари блокидаги мавжуд фанлар ҳажмини қисқартириш ҳисобига ихтисослик фанлари блокида мавжуд фанлар ҳажмини 30 фоизгача ошириб, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг