Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги ўқув йилидан учта олий ўқув юртида сиртқи таълим очилади

Янги ўқув йилидан учта олий ўқув юртида сиртқи таълим очилади

Фото: «Ma'rifat»

Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги олий таълим муассасаларида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Қарорга асосан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институтида сиртқи (махсус сиртқи) таълим ташкил этилади.

Махсус сиртқи таълим шаклига архитектура ва қурилиш соҳасидаги ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига эга бўлган, Давархитектурқурилиш қўмитаси томонидан тавсиянома берилган ҳамда тест синовлари ва (ёки) касбий (ижодий) имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилиб, ўқиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг