Машҳур тиктокчи ўз “юзи”ни қарийб миллиард долларга сотди
TikTok’даги энг машҳур блогер, 270 млн обуначига эга Хаби Лейм Степ ўз юзи ва брендини маълум муддатга Американинг Rich Sparkle Holdings фирмасига 975 млн АҚШ долларга сотди.
Келишув шартларига кўра, кейинги уч йил давомида компания Лейменинг бутун дунё бўйлаб даромадининг барча усулларини — рекламадан тортиб, унинг номи остида маҳсулотларни сотишгача бўлган эксклюзив ҳуқуқини олади.
Шундай қилиб, энди блогернинг даромади алоҳида реклама шартномаларига эмас, балки унинг номи атрофида қурилган бутун бизнеснинг умумий муваффақиятига бевосита боғлиқ бўлади.
Битимнинг энг инновацион элементларидан бири Лейменинг сунъий интеллектга асосланган рақамли эгизагини яратишга розилиги бўлди. Унинг юзи, овози ва хатти-ҳаракатларига эга бўлган ушбу сунъий интеллект нусхаси кеча-ю кундуз турли тилларда трансляциялар олиб бориши ва тижорат билан шуғулланиши мумкин, бу эса бренднинг қамрови ва имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради.
Леймнинг ўзи энди уч йил давомида ҳеч бир иш қилмаса ҳам ойига тахминан 27 миллион доллар пул келиб туради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter