Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

School 21 бўлажак IT мутахассислари учун саралаш босқичи муддатини 14 кунгача қисқартириб, таълим имкониятларини янада кенгайтирмоқда

School 21 бўлажак IT мутахассислари учун саралаш босқичи муддатини 14 кунгача қисқартириб, таълим имкониятларини янада кенгайтирмоқда

2026 йилда School 21 рақамли технологиялар мактаби IT соҳасини эгаллашни янада осонлаштирадиган бир қатор ўзгаришларни жорий этди. Саралаш интенсивининг муддати қисқартирилганлиги ва асосий таълим йўналишлари кенгайтирилганлиги шулар жумласидандир.

Энди «Hovuz» 26 кун ўрнига 14 кун давом этади. Бу иштирокчиларга иш ёки ўқишдан узоқ муддатга узилмаган ҳолда, IT соҳасида ўзларини синаб кўриш имконини беради. Шу билан бирга, саралаш босқичининг ўзига хос принциплари, яъни юқори тезлик, кунлик амалий вазифалар, жамоавий иш ва мотивацияни текшириш ўзгаришсиз қолади. «Hovuz» эса ҳар доимгидек инсонларнинг IT муҳитида таълим олиш ва мураккаб вазифалар устида мустақил ишлашга тайёрлигини аниқлашга кўмаклашади.

School 21 таълим модели «peer-to-peer» методологиясига асосланган бўлиб, анъанавий маърузалар мавжуд эмас. Аксинча, барча билим ва кўникмалар ҳақиқий касбий муҳитга мослаштирилган ҳолда, биргаликда ишлаш, тажриба алмашиш ва ҳақиқий муаммоларга ечим топиш орқали эгалланади.

2026 йилда биоинформатика, лойиҳа менежменти ва UX/UI дизайни каби учта янги йўналиш очилган бўлиб, ҳозирда иштирокчилар учун 12 та таълим йўналиши мавжуд. Булар Backend, Frontend, мобил дастурлаш ва GameDev каби дастурлашга оид йўналишларни, шунингдек лойиҳа менежменти, UX/UI дизайни, DevOps ва SRE, киберхавфсизлик, QA муҳандислиги, тизим ва бизнес таҳлили, data science, машина тилида ўрганиш ҳамда биоинформатика каби IT соҳасининг дастурлаш талаб этилмайдиган йўналишларини ўз ичига олади. Бундай кенг қамровли танлов иштирокчиларга IT соҳасидаги касбий йўлини ўз қизиқишлари, билимлари ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, белгилаш имконини беради.

Таълим жараёнида алоҳида эътибор қаратилган яна бир жиҳат – бу IT компанияларида ишлашга тайёргарликдир. Ўқиш давомида иштирокчилар лойиҳалар устида ишлаш, амалиётга тайёргарлик кўриш билан бирга, резюме тузишни ва суҳбатдан ўтишни ўрганадилар. Уч ойлик амалиёт таълимнинг мажбурий қисми бўлиб, айнан шу даврда кўпчилик ўзининг дастлабки иш таклифига эга бўлади.

Шунингдек, 2026 йилга School 21 мактабнинг асосий қадрияти – инсонлар ва уларнинг касбий йўли эканлигини ўзида акс эттирувчи «School 21 – Инсонлар» ривожланиш концепцияси билан қадам қўймоқда. IT соҳасида ўзини синаб кўриш, амалиёт орқали ўрганиш ва ўзига хос суръатда ривожланиш имконияти мавжуд бўлган бундай муҳит ва экотизимнииштирокчилар, жамоалар, ҳамкорлар, волонтёрлар ва давлат институтлари биргаликда яратмоқдалар.

Ўзбекистонда School 21 ташкил этилганидан буён Самарқанд ва Тошкент кампусларига 85 000 дан ортиқ талабгорлардан аризалар келиб тушди ва уларнинг 9 600 дан ортиғи саралаш интенсиви – «hovuz»да қатнашишга муваффақ бўлишди. Мактаб атрофида фаол касбий ҳамжамият ва Европа ҳамда Осиёдаги 90 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро ташкилотлардан иборат ҳамкорлик тармоғи шаклланмоқда. Бу иштирокчиларга амалий вазифалар, амалиёт ўташ ва дастлабки карьера имкониятларидан фойдаланиш йўлларини очиб бермоқда.

School 21 ижрочи директори Зарина Лухманова таъкидлаганидек:

School 21, бу энг аввало, инсонлар ва уларнинг ўз касбий йўналишини ўзгартириш бўйича қабул қилган онгли қароридир. Бизга турли ёшдаги ва турли тажрибага эга бўлган инсонлар, яъни IT бўйича умуман тушунчага эга бўлмаганлар, бошқа касб соҳиблари ёки соҳада амалий тажрибаси бор бўлганлар келишади. Бу ерда ҳар бир иштирокчига IT соҳасини эгаллаш учун мавжуд барша шарт-шароитлардан ҳамда амалиёт орқали ўрганиш, билмаганини сўраш, хато қилишдан ҳайиқмай, қайта уриниб кўриш мумкин бўлган муҳитдан фойдаланиш имкони берилади. Иштирокчилар янги касбий йўлни босқичма-босқич яратиб борадилар ва бу жараёнда нафақат уларнинг карьераси, балки бутун ҳаёти ҳам ўзгариб боради.

Дарҳақиқат, бундай ўзгаришлар ортида инсонларнинг ҳақиқий ҳаётий ҳикоялари турибди. School 21да таълим олиш кўплаб иштирокчилар ҳаётида катта бурилиш ясади: баъзилар IT соҳасида тажрибасиз ҳолда келиб, янги касбни эгаллашди, айримлар халқаро бозорга чиқиб, бугунги кунда хорижий компанияларда ўз иш ўрнига эга бўлди, яна кимлардир ўз стартапини йўлга қўйди. School 21 иштирокчилар учун ўз карьерасига масъулият билан ёндашиш ҳамда эгаллаган билимларини амалиётда татбиқ этиш имконини берувчи очиқ муҳит ва воситаларни тақдим этади.

Шу ўринда, яқин орадаги саралаш интенсиви 9 февралга мўлжалланганлигини айтиб ўтмоқчимиз. Бу кириш учун қулай вақтни танлаш ва интенсив форматга олдиндан тайёргарлик кўриш имконини беради.

Кейинги саралаш «ҳовузлари» саналари:

📍 Тошкент – 9 февраль, аризалар 5 февралгача қабул қилинади

📍 Самарқанд – 9 февраль, аризалар 5 февралгача қабул қилинади

IT соҳасида ўз кучини синаб кўришни ва School 21 аъзосига айланишни хоҳловчи барчани саралаш «ҳовузи» ва Очиқ эшиклар кунига таклиф этамиз. «Ҳовуз»нинг энг яхши иштирокчилари танланган йўналиш ва ўқиш суръатига қараб, ўртача 6 ойдан 3 йилгача давом этадиган асосий таълим босқичига қабул қилинади.

School 21 ҳаволаси орқали ўқиш учун ариза топшириш мумкин.

Самарқанд

 📧  samarkand@21-school.uz

 📞 +998930394442

 📍 Самарқанд, Ибн Сино кўчаси, 17a.

Тошкент

 📧  tashkent@21-school.uz

 📞 +998 93 039 4447

 📍 Тошкент, Зиёлилар кўчаси, 13.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг