АҚШ 24 соат ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ қирувчи самолётларини юборди
F-35 қирувчи-бомбардимончи самолётлари.
АҚШ сўнгги 24 соат ичида Яқин Шарққа 50 дан ортиқ F-35, F-22 ва F-16 қирувчи самолётларини юборди. Бу ҳақда Axios нашри америкалик расмийлар орасидаги манбаси ҳамда очиқ маълумотларга асосланиб хабар берди.
Аввалроқ CVN 78 Gerald Ford авиаташувчиси Кариб денгизини тарк этиб, Яқин Шарққа йўл олгани ҳақидаги хабарларни Forbes нашри ҳам тасдиқлади.
Маълумот учун: Бу ҳарбий кучларнинг кўчирилиши АҚШ ва Эрон ўртасидаги ядровий дастур бўйича музокаралар фонида юз бермоқда. Gerald Ford авиаташувчиси Форс кўрфазидаги Abraham Lincoln авиаташувчи гуруҳига қўшилиши кутилмоқда. Ҳар икки авиаташувчи дунёдаги энг йирик ҳарбий кемалар сирасига киради ҳамда вазифа ва конфигурациясига қараб 75 дан 90 тагача самолёт, вертолёт ва дронларни бортига сиғдира олади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter