АҚШда йирик ЙТҲ содир бўлди
Дам олиш кунлари Шимолий Каролина (АҚШ) йўлларида минтақада ёққан кучлиқор туфайли 1000 дан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Бу ҳақда CBS телеканали штат губернатори Жош Стайнга таяниб хабар берди.
Оқибатда икки киши ҳалок бўлган. Энг йирик ЙТҲда 100 га яқин автомобиль тўқнашиб кетган.
Маҳаллий метеорология хизмати маълумотларига кўра, Шимолий Каролина штатининг баъзи ҳудудларида 15 см дан ортиқ қор ёққан, бу ушбу ҳудудлар учун рекорд кўрсаткичдир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter