Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Жума номози вақтидаги қирғин» – Қандаҳордаги масжидга жангарилар қандай кириб боргани маълум қилинди

«Жума номози вақтидаги қирғин» – Қандаҳордаги масжидга жангарилар қандай кириб боргани маълум қилинди

Кеча, 15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор провинциясида жойлашган шиалар масжидида жума номози вақтида портлаш содир бўлди. Ҳудкушлик оқибатида дастлаб етти киши ҳаётган кўз юмгани айтилганди. Бироқ кейинчалик қурбонлар сони жуда кўп бўлгани очиқланди.

Жангарилар Қандаҳордаги Имом-Баргоҳ масжидига қандай кириб олишган?

Aamaj News хабар беришича, теракт қурбонларидан бирининг қариндоши ҳужум қандай бўлганини айтиб берган.

Унга кўра, террорчилар уч нафар бўлган, улардан бири масжидга кираверишда қўриқчини ўққа тутган, яна икки киши ўз ҳудудидаги шахсларга ўқ узган, кейин улар масжидга кириб ўзларини портлатишган.

Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 70 кишига етган.

Эслатиб ўтамиз, бир ҳафта илгари жума номози вақтида Қундуз вилоятидаги масжидда портлаш бўлганди. Унда юз киши қурбон бўлгани маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг