Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Арманистон ва Озарбайжонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Россия Арманистон ва Озарбайжонни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди

Россия Арманистон ва Озарбайжон ҳукуматларини тан олинмаган Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий амалиётларни тўхтатишга ва можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

«Россия томони низолашаётган томонларни қон тўкилишини тўхтатишга, ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга ва сиёсий ҳамда дипломатик ечим йўлига қайтишга чақиради», деди у.

Захарова Қорабоғ инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича барча қадамлар Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг 2020-2022 йиллар оралиғида қабул қилинган уч томонлама баёнотлари тўпламида баён этилганини эслатган.

У Россия тинчликпарвар контингенти ўз олдига қўйилган вазифаларни бажаришда давом этаётганини таъкидлаб, уларнинг хавфсизлиги барча томонлар томонидан таъминланишига умид билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг ўзи 2022 йил февралидан буён Украина ҳудудида уруш олиб бормоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг