Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Запорожье ва Херсон вилоятлари мустақиллигини тан олди

Россия Запорожье ва Херсон вилоятлари мустақиллигини тан олди

Фото: РБК

Россия президенти Владимир Путин Запорожье ва Херсон вилоятлари мустақиллиги тан олинганлиги тўғрисидаги фармонларни имзолади, деб хабар берди ТАСС.

Фармонда таъкидланишича, Путин халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойиллари ва меъёрларига мувофиқ ушбу қарорни қабул қилган.

Россия Донецк ва Луганск мустақиллигини шу йилнинг февралида тан олган эди.

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилишича, бугун, 30 сентябр куни Москва вақти билан соат 15:00 да Путин Кремлда Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожьенинг Россия таркибига кириши тўғрисидаги ҳужжатларни имзолайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг