Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда бош вазир тайинланди

Россияда бош вазир тайинланди

Фото:«РИА Новости»

Россия давлат думаси Россия ҳукуматига раҳбарлик қилувчи бош вазир номзодини тасдиқлади. Унга кўра Дмитрий Медведев мамлакат бош вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Медведев учун 374 нафар депутат овоз берган, лавозимга тайинланиш учун эса 226 та овоз керак эди. 56 киши қарши овоз берган.

7 май куни Россия президенти лавозимига киришган Владимир Путин бош вазир лавозимига Медведев номзодини илгари сурганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг