Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Украина: Андрей Ермакнинг барча маслаҳатчи ва ёрдамчилари ишдан бўшатилди

Украина: Андрей Ермакнинг барча маслаҳатчи ва ёрдамчилари ишдан бўшатилди

Украина Президенти офисининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш департаменти раҳбари Наталия Сергееванинг «Українські Новини» журналистларига маълум қилишича, Андрей Ермакнинг барча 9 нафар штатдаги ва штатдан ташқари маслаҳатчи ҳамда ёрдамчилари лавозимидан озод этилган. Ишдан бўшатилганлар орасида Сергей Лещенко ва Михаил Подоляк ҳам бор. 

Аввалроқ бу истеъфолар ҳақида «Детектор медіа» нашри ҳам хабар берган эди. Нашрнинг қайд этишича, Андрей Ермакнинг ўринбосарлари Президент офисида ишлашда давом этмоқда, бироқ улар энди штатдан ташқари лавозимларга ўтказилган. Хусусан, Подоляк ва Лещенко маслаҳатчи лавозимларида қолмоқда. 

Расмий ҳужжатда ишдан бўшатилганларнинг тўлиқ рўйхати тақдим этилмаган бўлса-да, Президент офисининг аввалги баёнотларига кўра, 2024 йил декабрь ҳолатига кўра Ермакнинг 9 нафар маслаҳатчиси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ноябр ойида Украина Президенти девони раҳбари Андрей Ермак коррупция можароси фонида истеъфога чиққан, бироз вақт ўтиб, у фронтга кетмоқчилигини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг