Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Украина денгиз кучларининг 3та кемаси Россия чегарасини кесиб ўтди

Украина денгиз кучларининг 3та кемаси Россия чегарасини кесиб ўтди

Фото: «РИА Новости»

Украинанинг учта денгиз кучлари кемаси Россиянинг чегарасидан ўтиб, Керч (Қрим) кесишмаси томонга ҳаракатланмоқда, деб хабар берди «Новости» ахборот агентлиги.

Кемалар ёпиқ сув ҳудудига соат эрталабки 7:00 атрофида кириб келган. Маълум қилинишича, денгиз кучлари БМТнинг денгиз қонунлари бўйича конвенциясининг икки моддасини бузган.

Керчда Россия денгиз порти капитани томонидан тасдиқланган график бўйича ҳаракатланиш ва тўхташ мумкин. Айтилишича, Киев ушбу ҳудуддан кемаларнинг ўтиши бўйича мурожаат қилмаган. Кемалар хавфли ҳаракат қилиб, Россия ҳукумати талабларини бажармаяпти.

Украина денгиз кучлари ҳодисани изоҳлаб, хавфсизликни таъминлаш мақсадида аввалдан халқаро қонунларга мувофиқ тарзда огоҳлантирганини таъкидламоқда.

Қрим парламенти вице-спикери Ефим Фикс Украина денгиз кучлари ҳаракатлари жавобсиз қолмаслигини ваъда қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг