Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

Коммунистик партиянинг собиқ бош котиби ва Хитой раҳбари Цзян Цзэминь 96 ёшда вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Цзэминь Шанхайда маҳаллий вақт билан 12:13 да лейкемия ва кўп аъзолар етишмовчилигидан вафот этган.

Цзян Цзэминь 1993 йилдан 2002 йилгача мамлакат раҳбари сифатида ишлаган. У 1946 йилда ХХР ташкил этилишидан уч йил олдин Коммунистик партияга қўшилган.

Цзэминь Шанхай Жиаотонг университетида муҳандис-електрик мутахассислиги бўйича таҳсил олган, сўнгра Россияга Сталин номидаги Москва автомобиль заводига бориб, 1956 йилгача ўқиган. У даврида сиёсий соҳада қонунлар кучайтирилди, иқтисодий соҳада жиддий ислоҳотлар амалга оширилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг